Малайзия – “Қуръон вақфи” дастурида етакчи давлатлардан бири
Малайзия Бош вазирининг биринчи ўринбосари доктор Аҳмад Зоҳид Ҳомидийнинг таъкидлашича, мамлакат “Қуръон вақфи” халқаро дастурида фаол қатнашувчи бешта етакчи давлатлар қаторига киради.
Аҳмад Зоҳид Ҳомидий, мамлакатдаги Қуръон вакфи дастурига раҳбарлик қилар экан, бу натижага эришишда “Rastu” жамғармаси ва мамлакат исломий кенгашларининг катта ҳиссаси борлигини таъкидлади. Улар орқали 100 мингдан ортиқ Қуръони карим нусхаси Индонезия, Таиланд, Камбожа, Хитой ва Жанубий Африка каби мамлакатларга хайрия қилинган.
У шундай деди:
“Бу ҳолат шуни кўрсатадики, Малайзия нафақат ўз ҳудудида Қуръон вакфи дастурини ривожлантиришга интилмоқда, балки уни жаҳон миқёсида кенг тарқатишда ҳам муҳим роль ўйнамоқда”.
Шунингдек, Ҳомидий 2007 йилдан буён турли ташкилотлар орқали 500 мингдан ортиқ Қуръон нусхаси тарқатилганини ва бу хайрия ишлари кам таъминланган оилаларга Қуръон китобини ўқиш имкониятини кенгайтирганини таъкидлади.
Ушбу баёнотлар “Rastu” жамғармасининг 2025 йилда Селангор халқаро исломий санъатлар марказида ўтказилган 13 Қуръон вакфи миллий дастури ҳамда халқаро “Қуръоний санъатлар фестивали”нинг очилиш маросимида берилди.
Доктор Аҳмад Зоҳид Ҳомидий Малайзияни ривожланган исломий давлат сифатида таърифлаб, унинг Жануби-Шарқий Осиёда Қуръон босиб чиқариш ва тарқатиш марказига айланиш салоҳияти борлигини таъкидлади.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.