МАДИНАИ МУНАВВАРАДАН МАККАИ МУКАРРАМАГА
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур “ал-Азкор” китобида Мадинаи мунаввара шаҳридаги зиёратлар тугаб, Маккаи мукаррама томон юришдан қилинадиган баъзи одобларни келтиради.
Зиёратчи Мадинадан чиқиб, сафар қилишни истаса, икки ракат намоз ўқийди. Кейин Масжидун Набавий билан хайрлашади. Бу ҳам мустаҳаб амаллардан. Сўнгра у ерда дуолар ўқийди. Кейин қабри шариф рўпарасига келиб, аввалгидек салом беради. Дуоларни қайтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан видолашади ва қуйидаги дуони ўқийди:
Маъноси: “Аллоҳим, Расулинг ҳарами ила буни охирги аҳд қилиб қўйма. Бу икки ҳарамга Ўз фазлинг ва миннатинг ила яна келиш йўлини менга осон қил. Дунё ва охират да афв ва офият-ла мени ризқлан тир. Бизларни ватанимиз га соғ-саломат, ажр-савобларга эришган ҳолда, тинчлик омонликда қайтар”.
Китоб номи: “Умра – улуғ амал”
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» НМИУ
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Нархи: 15000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws