Мусулмон ўқитувчи жаҳондаги энг олий ўқитувчи мукофоти соҳибига айланди
Бу йил журналистлар томонидан таълим соҳасидаги Нобель мукофоти деб аталадиган “Жаҳондаги энг олий ўқитувчи” мукофоти мусулмон ўқитувчига берилди. Варки жамғармаси томонидан таъсис этилган ушбу мукофот ўқитувчилик касбини ривожлантириш ва ўқитувчилар меҳнатининг аҳамиятини таъкидлашга қаратилган, деб хабар беради “Al-Arabiya” телеканали.
Саудия Арабистони фуқароси Мансур ал-Мансур, маҳбусларга таълим берадиган ва уларни қонунга бўйсунувчи ҳаётга қайтишда ёрдам берадиган ўқитувчи сифатида 1 миллион долларлик мукофотни қўлга киритди.
“IslamNews” агентлигининг хабар беришича, Жаҳон ўқитувчи мукофоти 2015 йилдан бери тақдим этиб келинмоқда. Илгариги йилларда ғолиб бўлганлар орасида:
ўз жамғарган маблағларининг катта қисмини кам таъминланганларга ҳадя қилган кениялик ўқитувчи;
талабаларни муаммоларни музокаралар орқали ҳал қилишга ўргатган фаластинлик ўқитувчи; инуит болаларини ўқитган арктик Канада қишлоғидан бўлган ўқитувчи бор.
Варки жамғармасига асос солган Санни Варки “GEMS Education” компаниясини бошқаради. У Миср, Қатар ва БААда ўнлаб хусусий мактабларга эгалик қилади. Дубайдаги “GEMS Education” мактаблари мамлакат иқтисодиётига муҳим ҳисса қўшган хорижий болалар учун бепул таълим таклиф этадиган ягона тармоқ ҳисобланади.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.