Масжиди Набавийда сўзлашмоқ
Асҳоби киромдан Саъб ибн Язид розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади:
Бир куни Масжиди Набавийда тик турган эдим, бир киши менга тош отди. Қарасам, ҳазрати Умар. Ўрнимдан туриб ёнига бордим.
– Бориб анави иккита одамни олдимга бошлаб кел, – деди.
Уларни чақириб ёнига келдим. Ҳазрати Умар улардан:
– Қаерликсиз? – деб сўради.
– Тоифликмиз, – дедилар.
Шунда ҳазрати Умар уларга бундай деди:
– Агар мадиналик бўлганингизда Пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидида овозингизни баландлатганингиз учун таъзирингизни берган бўлардим[1].
[1] Бухорий, Намоз, 83.
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ