Нидерландия мусулмонларининг Рамазон ойидаги кайфияти
IQNA сайтининг “NL Times” га таяниб хабар беришича, Нидерландия мусулмонлари муборак ойни хайрия ва жамоат тадбирлари билан нишонламоқда.
Нидерландиядаги турк этник жамоалари учун ушбу ойнинг бошланиш санаси астрономик текширувлар орқали олдиндан белгиланган бўлса, бошқа баъзи жамоалар Саудия Арабистонининг расмий эълонларига амал қилдилар ва Рамазон ойининг жума куни бошланганини қабул қилдилар.
Нидерландия бўйлаб масжидлар ифтор ташкил қилиб, муҳтожларга озиқ-овқат пакетларини тарқатмоқда. Нидерландия мусулмонлари жамияти ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорлик ташкилоти бу йилги хайрия ишларини асосан Ғазога инсонпарварлик ёрдами йўналтиришга қаратишини маълум қилди.
Шунингдек, тахминан 5500 та Рамазон пакети мусулмон кўнгиллиларга юборилади.
148 та масжидни ўзида жамлаган Нидерландия Ислом фонди очиқ эшиклар кунларини ташкил қилиб, мусулмон бўлмаганларни Рамазон ойи ҳақида маълумот олишлари учун экскурсиялар, маърузалар ва жамоавий кечки овқатларига таклиф қилмоқда. Янги мусулмонлар учун ҳам махсус тадбирлар режалаштирилган.
Илёс АҲМЕДОВ тайёрлади.