Абу-Дабида Рамазон ойида халқаро Қуръони карим мусобақаcи ўтказилади
IQNA – Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Вақфлар, закот ва Ислом ишлари бўйича бош бошқармаси Абу-Дабида 20 га яқин турли мамлакатлардан келган қорилар иштирокида халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилишини эълон қилди.
IQNA сайтининг “Gulf Times” нашрига асосланиб хабар беришича, БАА “Халқаро Қуръон мукофоти” мусобақаси Абу Даби ҳокими Шайх Муҳаммад ҳомийлигида бўлиб ўтади. Вақфлар, закот ва Ислом ишлари бўйича бош бошқарма маълум қилишича, Рамазон ойида мазкур мусобақада қатнашиш учун “БАА Президенти меҳмонлари дастури” доирасида 20 га яқин олимлар таклиф этилади.
БАА Вақфлар ва Ислом ишлари бошқармаси раиси Омар Ҳатбур ад-Дари Абу-Дабидаги маъмурий биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу мукофот уч йўналишни қамраб олишини маълум қилди, булар: энг яхши халқаро қатнашчилар, энг яхши маҳаллий ғолиблар ва БААда Қуръони карим соҳасида фаолият юритган эътиборга молик шахсга тақдим этиладиган совринлардир.
Унга кўра, 2024 йилдаги Қуръони карим мусобақаларидаги энг яхши иштирокчилар ҳам тақдирланади.
Рамазон ойидаги олимлар дастури БАА бўйлаб ташкил этилиб, диний маърузалар, Рамазон кечалари, диний семинарлар ва хайрия тадбирларини ўз ичига олади.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.