Умра зиёратчилари “Қирол Фаҳд” номидаги Қуръон босмахонасига ташриф буюришди
IQNA – 1 март куни 14 та давлатдан келган умра зиёратчилари Мадинадаги “Қирол Фаҳд” номидаги Қуръон босмахонасига ташриф буюришди.
“IQNA” сайтининг “msn.com” манбасига таяниб хабар беришича, Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан амалга оширилаётган маданий дастур доирасида зиёратчилар Мадинадаги ушбу машҳур босмахонага бориш имконига эга бўлмоқда.
Ушбу ташриф Саудия Арабистонида Рамазон ойининг биринчи кунига тўғри келди ва зиёратчилар учун тайёрланган маданий дастурнинг бир қисми сифатида ташкил этилди. Унга келган зиёратчилар гуруҳи Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Туркия, Шри-Ланка, Непал, Мальдив ороллари, Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Австралия, Янги Зеландия ва Россиядан келган зиёратчилар саналади..
Зиёратчилар “Қирол Фаҳд” номидаги Қуръон босмахонасининг турли бўлимлари билан танишиб, Қуръон чоп этиш жараёни, замонавий полиграфия ускуналари ва Ваҳий каломини ўрганиш жараёнини кўздан кечирди. Шунингдек, марказ масъуллари Қуръонни асраш, уни турли тилларга таржима қилиш ва нашр этишдан олдин текшириш ҳамда таҳрир қилиш жараёнлари ҳақида зиёратчиларга маълумот берди.
Дастур якунида Қирол Фаҳд Қуръон босмахонаси масъуллари Умра зиёратчиларига ушбу марказда чоп этилган Қуръон нусхаларини совға қилишди.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.