Малайзиянинг етакчи медиа компанияси Имом Бухорий ҳақида бадиий фильм ва телесериаллар суратга олишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг “Aquila Emas” медиа компанияси директори Шаризан Исо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Шаризон Исо Малайзия ва ўзбек киноижодкорлари иштирокида Имом Бухорий ҳаёти, илмий-маънавий мероси ҳақида инглиз тилида бадиий фильм ва сериал суратга олиш режаси борлигини маълум қилди.
“Фильм сценарийсини ишлаб чиқиш мақсадида Имом Бухорий ҳаёти ва фаолиятига оид илмий асосланган материалларни тўплаш ва уларни ушбу соҳа мутахассислари билан мувофиқлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди у.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида шу йилнинг июнь ойида “Aquila Emas” медиа компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ижодий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ЎзДЖТУ талабаси Бинафша ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.