Машҳур хаттот Усмон Тоҳадан “ижоза” олгандан сўнг… яманлик хаттот Қуръони каримнинг учдан бир қисмини ёзишни якунлади
IQNA: Яманлик хаттот Қуръони каримнинг учдан бир қисмини ёзишни тугатганини маълум қилди. У бу ишни Қуръон хаттотлиги бўйича машҳур устоз Усмон Тоҳадан ижозат олгандан сўнг амалга оширди.
Яманлик хаттот Ҳасан Бакули “X” (Twitter) платформасида Тавба сурасининг бир неча ояти туширилган суратни чоп этди ва шундай ёзди: “Аллоҳга ҳамд бўлсин, “Тавба” сурасини ёзишни тугатдим ва ҳозир “Юнус” сурасини ёзишга киришдим. Бу менинг Қуръони каримни ёзиш лойиҳамдир”.
Ҳасан Бакули Қуръон ёзишни тўрт ой аввал, машҳур хаттот Усмон Тоҳадан ижозат олгандан сўнг бошлаган эди. Ижозат шартларига кўра, у Қуръонни тўлиқ ёзиб тугатиши лозим. У ижозат олганида, “X” платформасида Усмон Тоҳадан ўргинаётгани акс этган суратларни чоп этган ва устози унга бир қанча қимматли маслаҳатлар берганини маълум қилган эди.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.