БОБОЛАР ДЕМИШКИ… БАХТ МАЙЛИ БАЁНИДА
– Ўзига тааллуқли бўлган ишлар натижасида одам ё мамнун бўлади, ё ғамгин. Ша мамнуниятни “бахт” ва ғамгинликни “алам” дейдилар. Киши қайси иш натижасидан мамнун бўлса, бахт кўрган бўлади ва ишнинг қайта такрорланишини истайди. Ана шу истак “бахтга майл” бўлади. Бахтли бўлишга ҳар кимнинг ҳаққи ва майли бор. Қайси ишни бошласак, сабаби шу мамнунлик майли бўлади. Руҳнинг шу ҳолатини яна бир ҳолат қувиб юради. Бу – “алам нафрат” майли. Ҳар бир одамнинг бахтга майли қанча бўлса, аламга ҳам нафрати шунча бўлади. Болаларни шундай тарбия этиш лозимки, бахтга бўлган интилиши ҳеч қачон хазон бўлмасин, сўнмасин, балки кўкарсин.
Абдурауф ФИТРАТ