Миср муфтийси ёш йигитлар ва қизлар ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ҳақидаги тушунчаларга изоҳ берди
Мисрнинг Банҳа университети “Қийинчиликлар даврида оила” мавзусидаги конференцияни ўтказди. Унда Миср Бош муфтийси, шариат илмлари доктори Назир Муҳаммад Айёд, университет ректори Носир ал-Жизавий ва Қалюбия вилояти волийси Айман Атия иштирок этди, деб хабар беради, – “IslamNews” нашри.
Тадбирда оила институтининг аҳамияти ва замонавий таҳдидларга қарши қандай чоралар кўриш мумкинлиги муҳокама қилинди. Шунингдек, муфтий ҳазратлари талабаларнинг саволларига жавоб берди.
“Дўстлик эмас, ҳамкорлик”
Конференцияда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири талабанинг йигит ва қизлар ўртасида дўстлик мумкинми? деган саволига муфтий Назир Айёднинг жавоби бўлди.
Муфтий ҳазратлари шундай деди: “Йигит ва қиз ўртасида дўстлик деган тушунча мавжуд эмас. Агар кимдир сизга бунга қарши гапирса – демак у сизга асоссиз, ёлғон сўзлаган бўлади”.
Муфтий ҳазратлари бу фикрни қуйидагича изоҳлади:
“Ҳа, йигит ва қизлар ўртасида ҳамкорлик бўлиши мумкин, аммо бу муайян қоидалар ва меъёрлар билан тартибга солинади. Аммо дўстлик – бу – ишонч, самимийлик ва сирларни баҳам кўришни англатади, бундай бўлишига эса йигит ва қизлар ўртасида дин ҳам, анъаналар ҳам рухсат бермайди”.
“Оила – жамият пойдевори”
Муфтий ҳазратлари ўз нутқида салоҳиятли, интеллуктуал тарбиянинг аҳамияти ва фарзандлар ривожланишига инвестиция киритиш зарурлигини таъкидлади. У шундай деди: “Фарзандингиз учун эмас, балки фарзандингиз учун сармоя киритинг”.
Шунингдек, доктори Назир Муҳаммад Айёд маънавий, илмий ва диний тарбия оилани жамиятни бузишга қаратилган таҳдидлардан ҳимоя қилишини таъкидлади ва оиланинг фарзандларни дин ва унинг мақсадлари ҳақида саводхон қилишдаги ўрни катта эканини айтиб ўтди.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.