Москва кутубхоналарида Рамазон фазилатлари ҳақида суҳбатлар ташкил этилди
Март ойи бошларида Россия Давлат кутубхонаси ва хориж адабиёти кутубхонасида Рамазон фазилатлари ҳақида очиқ илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди.
Маърузачи сифатида Каюм Насирий номидаги МИИ Қўшма динлараро мулоқот маркази раҳбари Илгизар Давлетшин иштирок этди.
Россия Мусулмонлар диний идораси матбуот хизмати хабар беришича, Илгизар Давлетшин Россия ва ислом оламининг турли бурчакларидаги Рамазон ойининг тарихи ва анъаналари, исломда рўзанинг маънавий аҳамияти ҳамда унинг бошқа самовий динлардаги рўзадан фарқлари ҳақида сўзлаб берди.
Маърузалар кенг жамоатчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўлди ва тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
И.Аҳмедов тайёрлади.