Макка бир кунда рекорд даражадаги умра зиёратчиларини қабул қилади
Жорий йилнинг 6 март куни Макка мукаррамадаги “Масжид ал-Ҳаром” да мисли кўрилмаган даражадагиумра зиёратчилари адади рўйхатга олинди, шу куни 500 000 киши умра амалини бажарди.
“Исломий пойтахт” – “Исламская столица” нашрининг хабар беришича, зиёратчилар адади сунъий интеллект ва реал вақтда маълумот тўпловчи сенсорларга асосланган илғор бошқарув тизимлари ёрдамида аниқланган.
2022 йилдан бери умра зиёратчиларининг йиллик сони 58% га ошди. Бу кўрсаткич эса муқаддас жойларнинг инфратузилмасини модернизация қилиш учун 1,3 миллиард доллар инвестиция киритилиши натижасида амалга ошди.
Бинафша ЖЎРАҚУЛОВА,
ЎзДЖТУ талабаси