Умра пайтида Каъба атрофидаги зиёратчилар муҳити
IQNA – Муборак Рамазон ойи кириши билан дунёдаги барча мусулмонлар Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг: “Рамазон ойидаги умра мен билан бирга ҳаж қилишга тенг келади” деган ҳадисларидан илҳомланиб, Рамазонда умра ибодатини адо этиш учун муқаддас заминларга сафар қилишга интилади.
“IQNA” сайти хабар беришича, баҳор фаслининг хушбўй ҳавоси ҳукм сурган ушбу пайтларда мусулмонлар қалбида ҳам Рамазон ойининг ҳаяжони ва шодлиги тўлқинланиб туради. “Лаббайка Аллоҳумма лаббайка” нидоси беқарор қалблардан Муқаддас Каъба атрофида узлуксиз баланд кўтарилади, мўминлар қалбидаги имон ва умид эса чўққига етади.
Ислом маданияти бўйича халқаро аренада фаолият олиб борувчи ва Ливанда Эроннинг собиқ маданий атташеси бўлган Аббос Ҳамеяр, Аллоҳнинг уйига зиёратчи сифатида Маккада бўлиб, “Ислом мазҳаблари ўртасида кўприклар қуриш” номли иккинчи учрашувда иштирок этди. У Рамазон ойида умра ибодати пайтидаги зиёратчилар муҳитини акс эттирувчи суратлар сериясини “IQNA” сайти ўқувчиларига, барча мўмин-мусулмонлар ва ватандошларга тақдим этди.
И.Аҳмедов тайёрлади.