Хакерлар нега қирғоқ бўйидаги шамол электр станцияларига ҳужум қилади ва бу ҳол қандай муаммоларни келтириб чиқаради?
Аксарият кибер ҳужумлар молиявий сабабларга кўра амалга оширилади, масалан, сўнгги йилларда Британиядаги МССХга (Миллий соғлиқни сақлаш хизмати) қилинадиган тўлов дастурига йўналтирилган ҳужумларини мисол қилиш мумкин.
Бу каби ҳужумлар энергия иншоотлари каби муҳим инфратузилмаларга ҳам таъсир қилади. Энергия иншоотларига қарши кибер ҳужумлар уюштириш учун турли сабаблар бўлиши мумкин. Эҳтимолий сабаблардан бири бу – қайсидир давлатнинг энергия таъминотини тўхтатишга ва жамоатчиликнинг давлатига бўлган ишончига путур етказишга уринишдир. Масалан, Буюк Британиядан ташқаридаги қирғоқ шамол электр станцияларига аллақачон ҳужумлар амалга оширилган. 2021 йилда Дания шамол энергетикаси компанияси Вестас ҳам ҳужумга учраган. Ҳисоботларга кўра, Вестас муаммони бартараф этиш учун бир нечта жойларда ИТ тизимларини ўчириб қўйиши керак бўлган.
Ундан кейинги йили Германия шамол энергетикаси компанияси Деутсче Виндтекникга ҳужум қилинди. Компания Германия бўйлаб ўзининг 7500 та шамол турбинасидан 2000 тасини шикастланишнинг олдини олиш учун ишдан тўхтатишга мажбур бўлди. Одатда, турбиналар ўз ҳаракатларини шамол тезлиги ва йўналишига мослаштиради. Агар турбина бошқарувни йўқотса, масалан, кибер ҳужумнинг бошқарув тизимларига таъсир қилиши туфайли система бузилган бўлса, у ҳолда пичоқларга босим ошиши ва тизимга зарар етказиши мумкин.
Энг ёмони, кибер ҳужумлар шамол шамол станцияларидаги муҳим тизимларнинг ишламай қолишига олиб келади. Қирғоқдаги шамол станциялари ва бошқа энергия манбаларининг бир вақтда кибер ҳужумга учраши, электр энергиясининг бутунлай узилишига олиб келиши мумкин. Масалан, шифохоналарда электр таъминотининг узилиши, кўп инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Қирғоқ бўйи фермаларидаги шамол станцияларида бошқарув тизими йўқолса, турбина пичоқлари шамолда жуда тез ҳаракат қилиб, двигателдаги кучланиш ёнғинга олиб келади ва ён-атрофдаги инсонларнингт ҳаётини хавф остига қўяди.
Бундай ҳужумлар аҳолининг энергия манбаларига бўлган ишончига салбий таъсири кўрсатади. 2021 йилги Техасдаги “катта музлаш” пайтида, қишки музлаш электр энергиясининг узилиши ва бошқа бузилишларга олиб келганида, баъзи танқидчилар музлаб қолган шамол турбиналарини айбладилар.
Ўша вақтда Техас қишлоқ хўжалиги комиссари Сид Миллер бундай деган эди: “Биз Техасда энди бошқа шамол турбиналарини қурмаймиз. Узоқ вақт давом этган тажриба муваффақиятсиз тугади”.
Бироқ Миллернинг даъволари штат электр тармоғини бошқарадиган Техаснинг Электр Ишончлилик Кенгаши томонидан рад этилган. Бунга кўра, табиий газ, кўмир ва атом энергетикаси тизимларидаги носозликлар музлаб қолган шамол турбиналари ва қуёш панелларига қараганда қарийб икки баравар кўп энергия узилишига сабаб бўлган.
Буюк Британиядаги Плимут университетида “Кровн” деб номланган лойиҳа бошланган, у қирғоқдаги шамол тармоқларининг кибер чидамлилигини оширишга қаратилган.
Лойиҳа қирғоқдаги шамол технологияси ва уни бошқариш тармоқларини ўрганишга ёрдам беради. Тадқиқотчилар ушбу шамол станцияларининг нима учун кибер ҳужумларга заифлигини тушунишга, шунингдек, хавфсизлик ва ҳужумларга чидамлилигини оширишга эътибор қаратмоқдалар.
Бу, эҳтимол, қирғоқ бўйи шамол турбиналарига қаратилган киберҳужум таҳдидларини қандай юмшатишни таҳлил қилиш ва муҳокама учун энг яхши имкондир. Илгари муҳандислик ва бошқарув тизимлари таҳдидларни аниқлаш учун етарлича илмий салоҳият бўлмаган. Энди эса бир нечта режалаштирилган лойиҳалар орқали инфратузилмани ўрнатиш ва илгари тузатиш қийин бўлган носозликларни ҳам тезда ҳал қилиш мумкин.
Робия ДАМИН қизи,
ЎзДЖТУ талабаси