Қоҳирада 20 та кўчада ифтор дастурхони ташкил этилди
Рамазон ойида жамоавий ифторликлар тез-тез ўтказилади, бироқ Қоҳирада бу анъана ақл бовар қилмайдиган даражага етди, – деб хабар бермоқда “Россия 24”. Миср пойтахтидаги “ал-Матария” тумани аҳолиси 20 та кўча бўйлаб чўзилган ифтор дастурхонини ташкиллаштирди.
Кўчаларни ифторлик дастурхонига айлантириш анъанаси бундан 13 йил аввал “ал-Матария” туманида бошланган, – деб ёзади, “IslamNews” нашри.
“10 йилдан кўпроқ вақт олдин дўстлар биргаликда ифторлик қилишга қарор қилишган, бироқ ҳеч кимда ҳаммани сиғдира оладиган даражада катта дастурхон бўлмаган. Кейин столларни ташқарига олиб чиқиб, умумий дастурхон тузилган. Сўнгра, йилдан йилга бу анъана кенгайиб, иштирокчиларни янада кўпайишига олиб келган, – дейди маҳалла фуқароси Маҳмуд.
Энди бу одат Қоҳира ва ҳатто қўшни шаҳарларда машҳур бўлди. Одамлар ифторлик дастурхонида иштирок этиш учун бошқа ҳудудлар ва шаҳарлардан ал-Матария”га кела бошлади. Улкан ифтор дастурхони аллақачон янги миллий, маданий ҳодисага айланган Рамазон ойи ўрталарида ташкил этилади.
“Ал-Матария” даги Рамазоннинг ўзига хос атмосфераси бор, уни бошқа жойда топа олмайсиз. Мен бу ерда кетма-кет учинчи йил бўлдим ва албатта яна келаман. “Бу ажойиб ва чинакам бирлаштирувчи воқеа”, – деди байрам дастурхони иштирокчиси Ҳанаа Мандува.
Бу йил ифторга 50 минг меҳмон ташриф буюрди, улар учун 20 тоннадан ортиқ ноз-неъматлар – гўшт, гуруч ва хурмо тайёрланди ва уларга мутлақо ҳамма нарса мутлақо бепул тақдим этилди.
И.АҲМЕДОВ тайёрлади.