Соғинч
Мадинанинг гўзал, сўлим боғлари бор,
Ўз бағрида сир сақлаган тоғлари бор,
Мадинанинг осмонида Расулимнинг –
Ҳижронида куйган ойнинг доғлари бор.
Юринг, дўстлар, Мадинага сайр этайлик,
Набавийда намоз ўқиб, хатм қилайлик,
Равза шарифларида ибодат қилиб,
Расулимга биргалашиб саловот айтайлик!
Қанча ёзсам тугамайди дил сўзларим,
Расулимга бўлган соғинч, ишқ сўзларим.
Ҳапқиради юраккинам тинчимасдан
Расулимнинг соғинчида жону таним!
Фотимаи Заҳро