Хорватияда бўлиб ўтган Қуръон мусобақаларининг ғолиблари тантанали равишда тақдирланди
Хорватиянинг Риека шаҳридаги Ислом маданияти марказида катталар ўртасида Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб бериш бўйича ўтказилган Европа халқаро мусобақаларининг III босқичи ўз ниҳоясига етди. Мазкур тадбирда Европа, Осиё ва Африкадан 20 та давлат вакиллари иштирок этди.
Хорватия, Қатар, Босния ва Герцеговина, Туркия, Жазоир, Ливан, Германия, Буюк Британия, Бангладеш, Финляндия, Косово ва бошқа давлатлар вакиллари мазкур мусобақада қатнашди.
Мусобақа ғолиблари:
1-ўрин: Муҳаммад Абди (Швеция)
2-ўрин: Усмон Нажде (Ливан)
3-ўрин: Барий Сулаймон Абу Бакр (Гвинея)
Ёш болалар мусобақаси: Шунингдек, Хорватиядаги турли шаҳарлардан келган 300 нафар қорилар иштирок этган “Қуръон авлоди” номли болалар ва ўсмирлар учун алоҳида мусобақа ҳам ўтказилди. Унда Қуръон тиловати, диний нашидлар ва таълимга оид тадбирлар бўлиб ўтди. Ушбу мусобақалар оилалар ва маҳаллий жамоатчилик томонидан катта қизиқиш ва эътибор билан қарши олинди.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.