Ҳамдардлик
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси юртимиз уламоларидан бири, Тошкент шаҳар «Ракат» жомеъ масжидининг имом-хатиби, устоз Раббимқул домла Муҳаммадиев фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилганлари муносабати билан устознинг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло умрини дин хизматига бағишлаган устознинг машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!
Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
Шамсуддинхон Бобохонов НМИУ