Aрофот водийсидаги ҳаж хутбаси дунёнинг 35 тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади
“IQNA” сайтининг “Al-Masry Al-Youm” нашрига таяниб хабар беришича, “Масжидул Ҳаром” ва “Масжидун Набавий” даги Дин ишлари бўйича бош бошқарма ҳижрий 1446 сананинг ҳаж мавсумида арофот водийсида ҳавола этиладиган Aрафа кунги ҳаж хутбасини дунёнинг 35 тилига таржима қилиш лойиҳаси бошланганини эълон қилди.
Саудия Aрабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ҳам Ҳаж мавсумида кунига 24 соат 11 хил тилда хизмат кўрсатувчи Ҳажга хизмат кўрсатиш марказининг ўз фаолиятини бошлашга тўлиқ тайёрлигини эълон қилди. Ушбу марказ зиёратчиларнинг барча саволлари, маълумотлари ва таклифларига, хусусан, транспорт, турар жой ва озиқ-овқат билан боғлиқ барча саволлариа тезкор жавоб беришни таъминлайди.
Марказ алоқа воситаларининг энг сўнгги технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлайди ва қўнғироқларга жавоб беришнинг ўртача вақти бор-йўғи 41 сонияни ташкил этади, бу эса самарали фаолият ва хизмат сифатининг юқори эканини кўрсатади.
Ҳажга хизмат кўрсатиш маркази зиёратчиларга кўрсатилаётган хизмат кўрсатиш тизимининг устунларидан бири саналиб, ундаги операцион тизимлар замонавий жиҳозлар ҳамда ҳожиларнинг Саудия Арабистонига келишидан то жўнаб кетишигача бўлган барча босқичларида уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун малакали ва билимли ходимлар билан таъминланган.
Марказ энг кўп учрайдиган саволларга 300 дан ортиқ жавобларни ўз ичига олган кенг қамровли маълумотлар базасига таянади, барча ҳисоботларни диққат билан кузатиб боради ва уларни тезкор қайта ишлаш учун тегишли ташкилотларга юборади.
Илёс АҲМЕДОВ тайёрлади.