Мисрда “Қорилар” музейи ташкил этилади
“IQNA” сайтининг “Maspero” нашрига таяниб хабар беришича, ёзувчи ва Миср миллий матбуот ташкилоти раҳбари Aҳмад ал-Муслиманий Мисрдаги таниқли қориларининг фотосуратлари, қўлёзмалари, шартномалари, ёзиб олинган қироатлари ва уларга тегишли бўлган ашёларни ўз ичига олган “Қуръон қорилари музейи” деб номланган музей ташкил этилишини маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу музей Қуръони карим радио тармоғига алоқадор бўлиб, музейнинг бош қароргоҳи сифатида “Масперо” радио ва телевидение биносида махсус жой ажратилган.
Aл-Муслиманийнинг сўзларига кўра, музейга энг кўзга кўринган нуфузли Қуръон карим қориларининг оилалари билан янги музей учун қориларга тегишли ашёларни йиғиш учун муносабатлар ўрнатилган. Музей тақдим этилган ашёлар кўргазмага қўйилгандан кейин тартибга келтирилади ва оммага ташкиллаштирилган ташрифлар учун фаолиятини бошлайди.
И.Аҳмедов тайёрлади.