Саудия Aрабистони Ҳаж мавсумидаги аномал иссиқлик туфайли махсус режани амалга оширмоқда
“Gulf News” нашрининг Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ Aр-Рабиаънинг баёнотига таяниб хабар беришича, Саудия Aрабистони ҳукумати Қиролликдаги ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқини шароитида ҳаж зиёратчиларига ёрдам бериш учун махсус чора-тадбирларни бошлади.
Хусусан, Қироллик зиёратчиларга ёрдам берадиган чорак минг ишчи ва ўнлаб ташкилотларни жалб этиб, уларга Исломнинг бешинчи рукнини адо этишлари учун қулай шароитлар яратиб, жазирама иссиқдан сақланишига кўмаклашиш тадбирларини бошлади.
Бу ишлар ўз навбатида ҳаж амаллари бажариладиган жойларда сояли майдонларни кенгайтириш, тиббиёт ходимлари сонини кўпайтириш ва юзлаб махсус совутиш мосламаларини ўрнатишни ўз ичига олади.
Aйни дамда Макка Мукаррамада аллақачон 1,5 миллион киши бор, дея хабар беради, “IslamNews” нашри. Ҳаж ибодати 4 июндан 9 июнга қадар давом этади.
Илёс Аҳмедов тайёрлади.