Шунинг ўзи кифоя
Бир киши Вайсул Қараний ҳазратларининг зиёратига борди. Унга хитобан:
– Эй Аллоҳнинг севган қули, менга бир насиҳат қилинг, – деди.
Вайсул Қараний ҳазратлари:
– Аллоҳ таолони биласанми? – дедилар.
У:
– Ҳа, биламан, – деди.
– Ундай бўлса, Аллоҳдан бошқа нарсаларни билма, шунинг ўзи етади, – дедилар.
– Ё Увайс, яна битта насиҳат беринг! – деди у.
– Аллоҳ таоло сени биладими? – дедилар.
– Ҳа, билади, – деб жавоб қилди у.
– Ундай бўлса, Аллоҳдан бошқаси сени билмасин. Аллоҳ таолонинг сени билишининг ўзи сенга кифоядир, – дедилар.
Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.