100 ёшда адо этилган ҳаж
“IQNA” сайтининг “аш-Шарқ ал-Авсат” нашрига таяниб хабар беришича, Эритериялик кекса отахон Ҳамед Акбальдет ёши 100 дан ошганига қарамай, Аллоҳга таваккул қилган ҳолда ҳаж сафари ва ҳаж амалларини адо этишдаги машаққатлардан чўчимади. Унинг тажрибаси шуни исботладики, агар кишида ният самимий ихлос билан бўлса, ҳар қандай ёш иродага тўсиқ бўла олмайди.
103 ёшдан ошган бу отахонга 1,6 миллиондан ортиқ зиёратчилар орасида бўлишлик қийинчилик туғдирмади.
Ҳамед Акбальдет Арофот тоғида қаттиқ жўшқинлик билан туриб, Мино водийсида ибодат билан машғул бўлди, у Жаморотда тош отиш маросимини адо этди. Кекса отахон қалбидаги дунё чанг-тупроғини ювиб, муқаддас жойларга биринчи бор қадам қўйганида уни ларзага солган маънавий боғланишни ўзида маҳкам ушлади. Эритериялик кекса отахон “аш-Шарқ ал-Авсат” газетасига берган суҳбатида ўзининг етим туғилгани ва отасини ҳеч қачон кўрмаганини сўзлаб берди. Унинг хабар қилишича, отаси у туғилишидан бир неча ой олдин вафот этган.
Ҳамед Акбальдет бир асрдан кўпроқ вақт давомида Эритереянинг ғарбий Ансеба вилоятидаги Кальб минтақасида чўпонлик қилиб, қорамол савдоси билан шуғулланганини ва ҳажга бориш каби маънавий сафарга чиқишни ҳеч қачон ўйламаганини таъкидлайди. Ёши 100 дан ошганига қарамай, у сафар қийинчиликларидан ёки ҳаж амалларини бажаришдаги қийинчиликлардан чўчимаган. Унинг тажрибаси шуни кўрсатдики, агар ният самимий бўлса, ҳар қандай ёш киши иродасига тўсиқ бўла ололмас экан. Ўз сўзида у бунга урғу бериб, шундай дейди: “Ниҳоят, 100 йилдан кейин менга ҳаж қилиш шарафи насиб этди. Ҳа, оёқларим ва кўзларимда оғриқ бор эди. Лекин Замзам суви билан юзимни ювганимда, ҳаммаси йўқолди. Аллоҳга қасамки, энди ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмаяпман”.
Манбалар асосида Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.