Жакартадаги “Истиқлол” жомеси
Мабодо дунёдаги энг катта масжидлардан бирини кўргингиз келиб қолса, Индонезия пойтахти Жакартадаги “Истиқлол”га боринг. Ушбу иншоот Жануби-Шарқий Осиёдаги энг катта масжиддир. Индонезиянинг мазкур миллий масжиди 1978 йилнинг 22 февралида ишга тушган ва мамлакатнинг мустақиллиги шарафига “Истиқлол” деб аталган. Масжидда бир вақтнинг ўзида 120 000 киши намоз ўқий олади.
Масжиднинг бутун таркиби Исломда аҳамиятли рақамлар рамзларидан ташкил топган – масжиднинг еттита (осмонлар ва ернинг қаватлари сонига қаралган), таҳоратхона ва асосий намозхона биринчи қаватда. Бино бир-бирига боғланган иккита тўртбурчак тузилмадан иборат: бирламчи иншоот ва кичикроқ иккиламчи иншоот.
Аллоҳ таоло бандаларининг заиф хулқидан хабардордир, чунки У уларни яратган Зотдир. Бинобарин, Ўзининг чексиз марҳаматининг намоёни сифатида бандаларига тавба қилиш ва қалбларини поклаш, ўзлари учун айб саналадиган нарсадан воз кечиш имкониятини берди…
Бош намозхонанинг тўртбурчак шаклидаги биноси диаметри 45 метр бўлган марказий шарсимон гумбаз билан қопланган; 45 рақами Индонезиянинг мустақилликка эришган йилини англатади (1945). Асосий гумбазда зангламайдиган пўлатдан ясалган ярим ой ва юлдуз шаклидаги декоратив чўққи бор. Гумбазни ўн иккита думалоқ устун кўтариб туради (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд топган кунлари шарафига шундай қилинган – раббиул аввал ойининг 12 куни), намозхона эса тўғри тўртбурчак устунлар билан ўралган.
Асосий қават ва тўрт қаватли балконлар беш қаватни ташкил қилади; “5” рақами исломнинг беш устунини ифодалайди. Ички дизайн ҳашаматдан жуда ҳам узоқ, содда ва тоза, зангламайдиган пўлатдан ясалган геометрик безаклар билан пардозланган. Қибла тарафдаги асосий девор марказида меҳроб ва минбар жойлашган.
Кўп минорали араб, форс, турк ва ҳинд масжидларидан фарқли ўлароқ “Истиқлол” масжиди Аллоҳнинг илоҳий бирлиги рамзи бўлган ягона минорага эга. Масжид идораси, анжуманлар хонаси ва мадраса биринчи қаватдан жой олган. Масжидда ижтимоий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун барча қулайликлар мавжуд.
Дамин ЖУМАҚУЛ