Баҳрайн вазири Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади
Баҳрайн адлия, ислом ишлари ва вақфлар вазири Наввоф бин Муҳаммад ал-Муавида Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Баҳрейндаги элчиси Нодиржон Турғунов билан учрашув чоғида вазир мамлакатимизнинг диний меросни асраш ва ривожлантириш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам юқори баҳолади. У Баҳрайннинг бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Томонлар икки томонлама алоқаларни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Баҳрайн делегациясини Ўзбекистонда қуриб битказилаётган Ислом цивилизацияси маркази очилиш маросимида иштирок этишга таклиф этиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг Эр-Риёддаги элчихонаси ҳамда Баҳрайн адлия, ислом ишлари ва вақфлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишонч билдирилди.
И.Аҳмедов тайёрлади.