Мисрда Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш ва қоидали тиловат қилиш бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади
“IQNA” сайтининг “ал-Мубтада” нашрига таяниб хабар беришича, Миср Вақфлар вазирлиги мамлакат тарихида илк бор Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш ва қоидали тиловат қилиш бўйичаумуммиллий онлайн мусобақаларни ташкил этилишини эълон қилди. Мусобақалар Қуръон ишлари бўйича Вазирлик Бош бошқармаси томонидан ўтказилади.
Расмий маълумотга кўра, танлов Мисрнинг Аллоҳнинг Китобига хизмат қилишдаги ва Қуръон тиловатидаги етакчи мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади. Мусобақанинг асосий мақсади – ёшлар ва ўсмирларни Қуръон каримни ёд олишга рағбатлантириш ҳамда тажвид қоидаси асосида қироат қилишнинг энг яхши намуналарини аниқлаш.
Мусобақа қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
Қуръонни тўлиқ тажвид қоидаси асосида ёддан ўқиш;
Қуръоннинг ярмини ёддан ўқиш;
Қуръоннинг чорак қисмини ёддан ўқиш;
Қуръоннинг тўртдан учдан бир қисмини ёддан ўқиш;
Қироат ва тажвид бўйича алоҳида баҳолаш.
Танловда қатнашиш учун иштирокчилар Миср ҳудудидаги онлайн Қуръон дарсларида мунтазам қатнашувчи талабалар бўлиши ва дастлабки имтиҳонлардан ўтишлари лозим.
Мусобақа якунланганда ғолибларга Қуръон тиловати бўйича тасдиқланган рухсатномалар (ижозатномалар), сертификатлар ва пул мукофотлари топширилади.
Айни пайтда Миср бўйлаб ташкил этилган 96 та онлайн Қуръон дарсларида 1776 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Бу Қуръон таълимига бўлган қизиқишнинг ошиб бораётганини кўрсатади.
И.Аҳмедов тайёрлади.