Германиялик ҳужумчи Қуръон каримдан тиловат қилиб берди
IQNA – Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Серхоу Гираси ўз ватани Гвинеяда Қуръон тиловат қилди ва унинг бу ҳаракати мухлислари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
IQNA сайтининг “al-Jazira” телеканалига таяниб хабар беришича, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Серу Гираси ўзининг ватани Гвинеядаги сўнгги ёзги таътилида мухлислари даврасида Қуръон каримдан тиловат қилиб, уларнинг эътиборини тортган.
29 ёшли Гираси нафақат гол уриш қобилияти, балки имони ва диний садоқати билан ҳам танилган, унинг бу жиҳатлари гол ургандан кейинги хатти-ҳаракатларида яққол намоён бўлади.
Гвинеялик футболчи 2024 йилнинг июн ойида 18 миллион евро евазига Дортмунднинг “Боруссия” клубига қўшилганидан буён турли мусобақаларда 50 та ўйинда 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Германиянинг “Штутгарт”, Франциянинг “Лилл”, Германиянинг “Кёльн”, Франциянинг “Осер” ва “Ренн” клубларининг собиқ ҳужумчиси халқаро миқёсда 22 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.
И.Аҳмедов таржимаси.