ISESCO (АЙСЕСКО) иккинчи шеърият шаҳарлари танловини бошлади
IQNA – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Ислом оламининг маданий пойтахтларига бағишланган иккинчи “Шеърият шаҳарлари” танловини бошлайди.
IQNA сайтининг “Oman news” нашрига таяниб хабар беришича, таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) 2025 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти этиб танлангани муносабати билан бу йил Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрига бағишланган “Шеърият шаҳарлари” танловининг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди.
Ҳар йили Ислом оламининг маданий пойтахтлари эълон қилинган кунга тўғри келадиган мазкур танлов араб ва жаҳон шеъриятининг кўплаб дурдоналарини илҳомлантирган тарихий боғлиқлик – шеърият ва макон ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ва қайта тиклашга қаратилган.
Танлов, шунингдек, шаҳарлар тарихи ва географиясининг шеърий ва эстетик жиҳатларини расмийлаштириш ҳамда Ислом оламидаги ушбу маданий пойтахтларни безаб турган тимсоллар ва цивилизацияларни намоён этишни мақсад қилган.
Ташкилотнинг тушунтиришича, араб ва ўзбек тилларида шеър топшириш муддати 2025 йил 1 август куни бошланган ва шу йилнинг 31 декабригача давом этади.
ISESCO ташкилоти экспертлари ва таниқли шоирлардан иборат махсус қўмита тақдим этилган асарларни баҳолайди ва учта ғолибни аниқлайди. Иштирокчиларнинг энг яхши ва энг кўзга кўринган шеърлари тўплами ҳам нашр этилади. Биринчи ўрин соҳибига сертификатдан ташқари 3000 AҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига 2000 AҚШ доллари, учинчи ўрин соҳибига эса 1000 AҚШ доллари миқдорида мукофот берилади.
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.