Дубай ҳукумати амирликдаги 1500 та масжидда маъруза мазмунини стандартлаштириш фаолиятини бошлади
Дубайдаги Ислом ва хайрия ишлари департаменти (ИACAД) Амирликдаги 1500 дан ортиқ масжидда диний таълимни янгилашга қаратилган “Масжидларда дарсларни ишлаб чиқиш ва маъруза мазмунини стандартлаштириш” ташаббусини бошлади, деб ёзади “azan.kz”.
Лойиҳада дарслар ва маърузалар бир хил, қисқа ва долзарб бўлиб, жонли мулоқот ва замонавий жамиятга яқин мавзулар бўлишига аҳамият берилади. Масжид намозхонлар учун тушунарли ва мазмунли маънавият масканига айланиши учун болалар ва ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Aнъанавий монотон ўқиш ўрнига, диққатни жалб қилиш учун замонавий ҳикоя усулларидан фойдаланиш керак. Aсосий фикрларни қисқа ва самарали етказиш учун ҳар бир дарс беш дақиқадан кўпроқ вақтни олади.
Дастур олтита асосий қадриятлар атрофида қурилган бўлиб, уларнинг ҳар бири икки ойлик таълим циклида қамраб олинади. Мавзулар пайғамбарлар ҳаётидан ҳикоялар, ҳадислар ва Қуръон карим оятлари орқали тақдим этилган бўлса, тил янги авлод учун мослаштирилган.
“Ушбу дастур диний сабоқларни ўқитиш методикасининг сезиларли яхшиланишини ифодалайди. У тингловчилар билан чинакам боғланишга қаратилган ва бир томонлама маъруза ўрнига жонли мулоқотга урғу беради”, – деди лойиҳа директори Жассим Муҳаммад ал-Хазражи.
И.Аҳмедов тайёрлади.