“Азҳар Қуръон мусобақаси”нинг учинчи мавсуми фаолиятини бошлайди
IQNA: “ал-Азҳар” мажмуасидаги “Азҳар ар-Равоқ”нинг илмий фаолиятлари бош назоратчиси доктор Абдулмуниъм Фуаднинг сўзларига кўра, Азҳар ва Файсал Ислом банки ҳамкорлигида ташкил этиладиган Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш бўйича мусобақанинг янги мавсуми имтиҳонлари бугун душанба куни 25 августдан бошланади.
Абдулмуниъм Фуад “Азҳари Шариф” мажмуаси матбуотига берган баёнотида шундай деди: Азҳар шайхи, доктор Аҳмад ат-Таййиб ва Азҳар шайхи муовини, доктор Муҳаммад ад-Дувайнийнинг кўрсатмаларига мувофиқ имтиҳонлар Миср бўйлаб тўртта марказда ўтказилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Қоҳирадаги Азҳар масжиди,
2. Асют вилояти,
3. Луксор вилояти,
4. Искандария вилояти.
Бу эса иштирокчиларга қулайлик яратиш ва уларга Қуръон карим каби улуғ илмда биринчи ўринлар учун баҳслашиш имкониятини бериш учун ташкил этилмоқда.
У яна қўшимча қилди: мусобақа эълон қилинган даражалар асосида қатнашувчиларни қабул қилишга тайёр. Ҳар бир Қуръон муҳаббатига эга инсонни иштирок этишга чақириб, ушбу мусобақани Қуръон ҳифзида иқтидорлиларни саралаш ва уларга қимматбаҳо мукофотларни тақдим этиш учун ноёб имконият эканини таъкидлади. Шунингдек, у бу тадбирни ҳамжиҳатлик ва ҳалол рақобат руҳини мустаҳкамловчи восита сифатида ўтказилишини таъкидлади.
Учинчи мавсум олдинги икки мавсумда Азҳар масжидининг умумий маъмурияти томонидан катта муваффақият билан ўтказилган тадбирларнинг давоми саналади. Бу йилги мусобақада 6091 нафар Қуръон карим ҳофизлари иштирок этади. Шу билан бирга, у бу йилги мусобақа мукофотлари 1,5 миллион миср фунтидан ортиқ миқдордаги маблағ бўлишини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида “Файсал” Ислом банки ва “Азҳари Шариф” мажумасининг Қуръонни ҳифз қилиш ва уни қўллаб-қувватлашга бўлган эътиборини кўрсатади. Мусобақа якунлангач, ғолибларга молиявий мукофотлар ва ташаккурномалар топширилади.
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.