Испанияда исломофобия бўйича конференция
IQNA – Испанияда жойлашган Марокаш муҳожирлар интеграцияси ассоциацияси мамлакатда исломофобияга барҳам беришга бағишланган конференция ўтказилишини маълум қилди.
IQNA сайтининг “Dean Press” сайтига таяниб хабар беришича, Марокаш муҳожирлар интеграцияси уюшмаси шу йилнинг 21 ва 22 октябрь кунлари Испаниянинг Малага университетида “Исломофобияни тугатиш” номли 7- миллий конференциясини ўтказишини таъкидлади.
Тадбир мусулмонларга қарши ҳужумлар ва таҳдидлар кучайиши, ирқчиликка оид масалалар ва уюштирилган нафрат кампаниялари, хусусан, мусулмон аёлларни камситилаётгани билан бир пайтда ўтказилмоқда.
Уюшма томонидан яқинда эълон қилинган баёнотда, Испаниядаги исломофобия кундалик ҳақиқатга айлангани ва ижтимоий ва институционал хатти-ҳаракатларда намоён бўлиши тушунтирилган.
Уюшма, шунингдек, Мурсия минтақасидаги Жумилла шаҳар кенгашининг диний байрамлар учун жамоат жойларидан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги қарорини келтириб, буни “институционал исломофобия” деб атаган нарсанинг намунаси деб атади.
Марокаш Муҳожирлар Интеграцияси Aссоциацияси мамлакатда мусулмонларга нисбатан юқори даражадаги камситиш ҳолатларини кўрсатувчи статистик маълумотларни келтирди, мусулмонларнинг 68 фоизи уй-жойга киришда тўсиқларга дуч келаётганини тасдиқлаган, 62 фоизи жамоат ва хусусий жойларда, 59 фоизи иш жойида ва 47 фоизи соғлиқни сақлаш соҳасида камситилишини айтган.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, конференция ўсиб бораётган исломофобия феноменини таҳлил қилиш ва уни таълим, диний, тижорат ва рақамли муассасаларга кириб борган тизимли зўравонлик шакли сифатида тушуниш асосида унга қарши курашишнинг амалий ечимларини тақдим этиш учун платформа яратишдан иборат. Марокаш мигрантлар интеграцияси уюшмаси ушбу муаммоларни ҳал қилиш фуқаролик жамияти, давлат институтлари ва университетларни бирлаштирган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб қилишини таъкидлади.
И.Аҳмедов тайёрлади.