Aргентиналик отахон Мисрда мусулмон бўлди
65 ёшли аргентиналик отахон Мисрнинг Ҳургада шаҳридаги Мино масжидида бир гуруҳ намозхонлар гувоҳлигида шаҳодат калимасини айтиб Ислом динини қабул қилди.
Aльберт ўз ҳаёт йўлини ўзгартиришга ва “Муҳаммад” номи билан янги мусулмонликдаги ҳаётини бошлашга қарор қилди. Бу ҳаракат унинг туғилган кунига тўғри келди, бу ўзгача самимий эътиқод билан янгидан туғилишни англатади.
Шаҳодат калимаси ўқилиши билан Ҳургада шаҳридаги Мино масжиди шодлик ва “Аллоҳу Aкбар” хитобига тўлди, намозхонлар уни табриклаб, аргентиналик Муҳаммаднинг муваффақияти ва келгуси ҳаётидаги ривожи учун дуолар қилишди.
Масжид имом-хатиби шайх Ҳуссам Маҳмуд бу воқеани эътиқод ва ирода билан Исломни танлаган инсоннинг қайта туғилиши, деб атади.
Тадбир Ҳургада шаҳри аҳолисининг бағрикенглик ва олийжаноблик руҳини акс эттирувчи байрамга айланиб кетди, чунки улар Aльбертнинг исломни қабул қилганини катта хурсандчилик билан қарши олдилар, бу эса Ислом динининг умумбашарийлиги, барча миллат ва элатларнинг қалбини бирлаштира олганидан далолат беради.
И.Аҳмедов тайёрлади.