Бағрикенглик — тинчлик ва инсонийлик калити
Дунёдаги энг улуғ неъматлардан бири бу – тинчлик ва бағрикенгликдир. Инсонлар ўзаро ҳурмат, меҳр ва сабр билан яшаган жамиятда барча яхши ишлар ривожланади.
БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра 16 ноябрь бутун дунёда “Халқаро- бағрикенглик куни” сифатида нишонланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг умумий уйи хисобланади. Улар бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ истиқомат қилиб келмоқдалар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:”Эй инсонлар! Дарҳақиқат,Биз сизларни эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир- бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) ҳалқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта ,Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта , Аллоҳ билгувчи ва хабардор Зотдир”
(Ҳужурот сураси, 13-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад солаоллоҳу алайҳи ва саллам хадиси шарифда шундай мархамат қилаганлар: “Бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродари учун яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди”, (Имом Бухорий, ИмомТермизий ривояти).
Яъни ҳақиқий мўмин атрофидагиларга яхшилик қилади, тинчлик ва мухаббатни тарғиб қилади. Юртимизда хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир заминда, бир ватанда, буюк ғоя ва соф ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашлиги – диний бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир.
Ашурахон ХЎЖАЕВА,
ЎМИ Наманган вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят бош отинойиси