Тинчлик ва тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори
Дунё ҳамжамияти ҳар йили 16-ноябрни Халқаро бағрикенглик куни сифатида кенг нишонлайди. Бу сана жаҳонда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, миллатлар ва динлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон эса азалдан турфа цивилизациялар чорраҳасида жойлашган, турли халқлар ва маданиятларни бирлаштирган тинчлик, дўстлик ва бағрикенглик замини сифатида ном қозонган.
Бағрикенглик ва дўстлик ўлкаси
Мазкур қадрият янги Ўзбекистонда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, динлараро мулоқотни кучайтириш, виждон эркинлигини кафолатлаш, бағрикенглик ғояларини тараннум этиш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир.
Ушбу сиёсатнинг ҳуқуқий ва амалий асослари узоқ йилларга мўлжалланган концепция ва стратегиялар орқали янада мустаҳкамланмоқда. Хусусан, 2025-йил 25-февральдаги Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси мазкур йўналишдаги фаолиятнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлди.
Концепцияда давлат ва дин муносабатлари, турли конфессиялар ўртасида ўзаро ҳурмат ва тинчликни таъминлашнинг механизмлари аниқ белгилаб берилди. Бу эса жамиятда ўзаро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Содиқ Тошбоев,
Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси