Жазоир жоме масжидининг “Дар ал-Қуръан” мактабига хориж аспирантлари қабул қилинади
Жазоир жоме масжиди бошқармаси масжид қошидаги Ислом илмлари олий мактабида (Дар ал-Қураън) хорижий аспирантларни қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди.
ИҚНA ахборот агентлигининг awras.com сайтига таяниб хабар беришича, Жазоир жоме масжиди масъул ходими Муҳаммад ал-Маъмун ал-Қосимий ал-Ҳусний шундай деди: “Масжид фаолияти ҳозирда араб, ислом ва Aфрика мамлакатларидаги илмий марказлар билан ҳамкорлик қилишга қаратилган бўлиб, масжиднинг глобал илмий ва диний майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.”
У қўшимча қилди: “Ислом илмлари олий мактаби (Дар ал-Қураън) ўзининг биринчи хорижий аспирантлар гуруҳини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.”
Aл-Қосимий шундай деди: “Жазоир масжиди кенг қамровли цивилизация олий мақсадларини бажаришга чақирилган ва Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун томонидан ушбу буюк диний бинонинг очилиш маросимида билдирилган тасаввурга мувофиқ, диний ҳокимият қалъасига айланади.”
У шундай таъкидлади: “Ҳозиргача Жазоир жоме масжиди билан боғлиқ муассасалар ва ташкилотлар туфайли муваффақиятларга эришилди ва ушбу лойиҳалар масжид бажаришга интилаётган маданий мақсадга мувофиқ амалга оширилмоқда”.
Шуни таъкидлаш керакки, “Дар ал-Қураън” мактаби Жазоир жоме масжиди филиалларидан бири ва ушбу масжидга интеграциялашган ташкилотлардан бири бўлиб, диний ва диний бўлмаган фанларни ўқитишни кун тартибига қўйган. Ислом ва диний фанлар соҳасидаги олий таълим муассасаси бўлган “Дар ал-Қураън” тўрт академик семестр давомида докторантура даражасида етук малакали талабаларни тайёрлайди, бу эса Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш курсини тамомлаш шарти билан амалга оширилади.
“Қуръони карим ва диний билимлар”, “Қуръони карим ва цивилизациялар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқот”, “Қуръони карим ва имон ва хулқ-атвор билимлари”, “Такафул суғуртаси (Ислом суғурта тизимидан олинган)”, “Финтеч (молиявий технология)”, “Ислом молия бозорлари”, “Фан ва математика тарихи”, “Ислом нуқтаи назаридан ижтимоий психология”, “Таълим психологияси”, “Ислом нуқтаи назаридан таълим психологияси”, “Меъморий мерос” ва “Режалаштириш ва шаҳарсозлик” каби фанлар ушбу “Дар ал – Қуръан” мактабида ўқитиладиган баъзи фанлардир.
Илёсхон АҲМЕДОВтайёрлади.