Каъба яқинида “Минҳаж”ислом рақамли платформаси тақдим этилди
Ислом олами уюшмаси томонидан унинг Бош котиби доктор Абдулкарим Муҳаммад ал-Исо бошчилигида ташкил этилган халқаро анжуман муқаддас Макка шаҳрида, Каъбатуллоҳ яқинидаги меҳмонхонада бўлиб ўтмоқда. Форумда дунёнинг турли бурчакларидан етакчи исломшунос олимлар, ислом ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.
Анжуман “Масжидул Ҳаром” масжиди имоми Шайх Aбдуллоҳ ал-Жуҳаний томонидан Қуръон карим оятларини тиловат қилиш билан очиб берилди, деб хабар беради IslamNews нашри.
Унда Россия мусулмонлари диний жамияти раиси, муфтий Aльбир Крганов бошчилигидаги Россиядан делегация иштирок этмоқда.
Анжуманнинг асосий тадбири доирасида “Минҳаж” глобал рақамли платформасининг тақдимоти бўлди. Унинг “Соат” минорасида тантанали очилишини Шайх ал-Исо шахсан ўзи олиб борди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, платформанинг мақсади Ислом рақамли ресурсларини бирлаштириш, таълим соҳасини мустаҳкамлаш ва диний соҳада ягона ёндашувни ривожлантиришга қаратилган.
“Янги платформа бутун дунё бўйлаб мусулмон муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамдустлик муносабатлари учун муҳим воситага айланиши, нотўғри талқинлардан холи бўлган юқори сифатли, тасдиқланган маълумотларни тақдим этиши керак”, деб таъкидлади, Ислом олами уюшмаси бош котиби.
Платформанинг мақсади илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ишончли маънавий ва таълим материалларига киришни таъминлаш орқали ташкилотнинг рақамли мавжудлигини қўллаб-қувватлашдир.
И.Аҳмедов тайёрлади.