Шайх Aбдулбоситқори Абдуссамаднинг шахсий буюмлари Мисрдаги Қуръон музейида сақланмоқда
ИҚНA – Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида жойлашган янги Қуръон музейида таниқли мисрлик Қуръон ҳофизи, Шайх Aбдулбосит қори Aбдусамаднинг шахсий буюмлари тўплами сақланади.
ИҚНAнинг “Дар ал – Ҳилол” нашрига таяниб хабар беришича, шу йилнинг 15 декабрь куни Миср маданият вазири Aҳмад Фуад Ҳаний ва Вақф ишлари вазири Усама ал-Aзҳарий иштирокида очилган Мисрнинг биринчи Қуръон музейида Шайх Aбдулбосит қори Абдуссамаднинг шахсий буюмлари тўплами, шунингдек, ушбу таниқли Қуръон қорисининг таржимаи ҳоли ва ислом оламига қўшган ҳиссасини акс эттирган лавҳа намойиш этилган.
Музейда Шайх Aбдулбосит қорининг таржимаи ҳоли билан бирга намойиш этилаётган экспонатлар орасида унинг фарзандлари билан тушган фотосуратлари, магнитофон, салла, бир нечта тасбеҳлар, шляпа, фахрий ёрлиқлар ва Қуръон нусхаси солинган қути бор.
Музейда шунингдек, Шайх Абдулбосит қоридан ташқари Миср диёрини оламга машҳур қилган ҳофизул Қуръон сиймоларидан Шайх Муҳаммад Рифат, Шайх Aбдулфаттоҳ Шаъшаъий, Шайх Тоҳа ал-Фашни, Шайх Мустафо Исмоил, Шайх Маҳмуд Халил ал-Ҳусарий, Шайх Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Шайх Aбулъанийн Шаъишаъ, Шайх Маҳмуд Aли ал-Банна, Шайх Муҳаммад Маҳмуд Таблавий ва Шайх Aҳмад ар-Розиқий каби 11 нафар машҳур мисрлик Қуръон ҳофизларининг кийимлари, саллалари ва шахсий буюмлари ҳам намойиш этилган бўлиб, бу буюмлар уларнинг оилалари томонидан музейга тўҳфа қилинган. Шайх Мустафо Исмоилнинг набираси Aъла Ҳусни ал-Масрий “ал-Явм” нашрига берган интервьюсида мисрлик Қуръон қорининг оиласи музейга бобосининг бир қатор шахсий буюмларини, жумладан, тасбеҳ, ҳасса, соат, салла, кийим-кечак, радио ва Мисрнинг собиқ Президенти Жамол Абдунносир томонидан тақдирланган мукофотлари ва Қуддусга сафари чоғида Муҳаммад Aнвар Садат (Мисрнинг собиқ президентларидан бири) билан бирга бўлганлиги тасвирланган газета парчалари туширилган тахтани совға қилганини айтди. Шайх Муҳаммад Маҳмуд Таблавийнинг қизи “Бранса” ҳам шундай деди:
“Вақф ишлари вазирлиги бир йил олдин мисрлик Қуръон қорисининг оиласи билан унинг буюмларини олиш учун боғланган ва оила Қуръон карим, кийим-кечак ва шахсий фотосуратларни музейга совға қилиш ғоясини мамнуният билан қабул қилган.”
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.