“Сулаймония” масжиди: Чехия пойтахтидаги мусулмонлар учун хавфсиз бошпана
Чехия пойтахти Прага марказида жойлашган “Сулаймония” масжиди ирқи ва динидан қатъий назар, мусулмонлар ва эҳтиёжманд кишилар хавфсиз бошпана бўлиб қолди.
“IQNA” ахборот агентлигининг “religionunplugged” нашрига таяниб хабар беришича, Чехия пойтахти Прагадаги кичик “Страшнице” маҳалласининг сокин ва содда кўп қаватли уйлари орасида оддий ибодат қиладиган масжид жойлашган. Ташқи томондан, у оддий кўп қаватли уй мажмуасига ўхшайди, аммо унга диққат билан қаралганда кўзга кўринганидан кўра кўпроқ нарса аён бўлади.
Германиядан келган турк муҳожирларининг кичик бир гуруҳи томонидан асос солинган “Сулаймония” масжиди 30 йилдан ортиқ вақт давомида Прага жамиятининг бир қисми бўлиб келган. Баъзи тадқиқотларга кўра, бу мамлакатда 11 миллион мусулмон аҳолиси тахминан 5000 кишини ташкил қилади, бошқалари эса бу кўрсаткични қарийб 20 000 кишига етказади.
“Сулаймония” масжиди оз сонли аъзоларга эга бўлишига қарамай, ислом жамоатчилиги учун зарур бўлган диний хизматларни кўрсатиш ҳамда иймонга асосланган бирлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини ривожлантиришга содиқ қолмоқда.
Масжид раҳбари ва бош имоми Мустафо Хўжа шундай дейди: “Масжидимиз эшиклари ҳамма учун очиқ. Биз учун масжидимизга ҳар бир киши бемалол қадам ранжида қилиши муҳим”.
Намоз ўқиш ва масжидни бошқариш каби диний вазифаларидан ташқари, ушбу масжид халқаро меҳмонлар билан муносабатларни ҳам амалга оширади ва бинони таъмирлашни режалаштиради. “Сулаймония” масжиди нафақат ибодат жойи, балки ёшлар таълими, диний мунозаралар, овқатланиш жойи ва ҳатто истиқомат қилиш учун ҳам фойдаланиладиган маскан ҳамдир.
“Биз бу масжидда кўп хайрли ишларни амалга оширамиз”, – дейди Мустафо Хужа табассум билан. Яна у айтдики: “Биз Рамазон ойида жамиятнинг барча аъзолари учун очиқ бўлган ифторликларни уюштирамиз. Биз ташриф буюрган кишилардан рўза тутишларини ёки тутмасликларини сўрамаймиз; биз улардан мусулмонми ёки йўқми, деб ҳам сўрамаймиз”. Унинг қўшимча қилишича, барча дин ва миллат вакиллари бўлган университет талабалари бу ифторликларга тез-тез ташриф буюришади. Шу сабабли, “Сулаймония” масжиди Прагада машҳур бўлиб кетди. Мустафо Хўжа сўзини давом эттирди:
“Индонезиялик сайёҳлар гуруҳи менга ватсап орқали боғланишди. Улар саёҳат қилаётганликларини ва жума намозларини шу масжидда ўқишга истаклари борлигини айтишди ва шундай қилишди. Aйтганимдек, масжид эшиклари ҳамма учун очиқ.”
Хўжа шундай деди: “Биз жамиятга иложи борича кўпроқ хайрли ишларни амалга оширишимиз учун қўлимиздан келганини қиламиз.”
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.