Кечира оласизми?
Ҳаётда ҳамма бир хил эмас. Ҳар ким ўз қарашига эга. Кимгадир бурнидан сал баландроқ гапирсанг, дарҳол жаҳли чиқиб, ҳеч бўл маса, бирикки кун аразлаб юради.
Кенгфеъллик камайиб, аразчилар кўпайиб бораётгандек. Айримларнинг билиббилмай асабига тегиб қўйсанг, балога қоласан. Бир оила даврасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлиб туради. Ҳатто бир қориндан талашиб тушган акаука, опасингилларнинг бирбирини йўқламай қўйганлари қанча. Лекин динимиз кечиримли бўлиш га буюради ва уч кундан ортиқ аразлашиб юришдан қайтаради.
“Афв” араб тилида “ўчирмоқ”, “кечирмоқ”, “гуноҳидан ўтиш” каби бир қанча маънода қўлланади. Истилоҳда эса айбдор айбидан кечиб, ўч олишга ҳақли бўлса ҳам, жазолашдан воз кечишидир. Афв яна олдингидек муомала қилиб, орадан низо ва гинакудуратни кўтаради. Мўмин киши афв йўлини тутиб, биродарининг гуноҳини кечиради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир). Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зулм қилгувчиларни севмас” (Шўро сураси, 40-оят).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, биз хизматкорни (гуноҳи учун) неча марта кечиришимиз керак?” деб сўради. У зот жим қолдилар. Сўнг у киши саволни яна икки марта такрорлади. Учинчисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сукут сақлаб, кейин бундай дедилар: “Ҳар куни етмиш марта бўлса ҳам, уни афв этинглар”».
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар бир киши олдингга бошқа биров усти дан шикоят қилиб келса, унга: “Эй биродарим, уни кечир, чунки афв тақвога яқинроқдир. Агар у: “Қалбим афвга тоқат қила олмайди, лекин Аллоҳ таоло менга буюргани дек, ўчимни олмоқчиман”, деса, унга: “Агар ўчингни ол моқчи бўлсанг, афв эшигига қайт, чунки ким ки кечирса ва орани ислоҳ қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ҳолбуки, афв этган киши кечаси билан тўшагида ухлайди, ўчини олган киши эса ишининг оқибатини ўйлаб тинчини йўқотади. Чунки футувват биродарларни афв этишдир”, деди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бозорда озиқовқат харид қилаётган ди. Савдолашиб бўлгач, салласи пешига қистириб қўйган дирҳамини топа олмади. Шунда сотувчилар ўғирланганига шубҳа қилиб, ўғрини ёмонлай кетди. Шунда Ибн Масъуд уларни қайтариб: “Эй Аллоҳим, агар ким пулимни муҳтожлигидан олган бўлса, унга барака бергин. Агар бу ишнинг гуноҳ эканини билиб олган бўлса, шу гуноҳини охиргисига айлантиргин”, деди.
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу айтади: “Агар бир киши мени бу қулоғимга роса ҳақоратлаб, кейин иккинчи қулоғимдан кечирим сўраса, унинг кечиримини қабул қиламан. Чунки мўминнинг энг афзал хулқи кечиримли бўлишдир”. Абу Дардо розияллоҳу анҳу йўлда кетаётганида тўртбеш киши бир кимсани уриб ҳақо ратлаётган эди.
Абу Дардо улар дан нима бўлди, деб сўради. Улар бу кимса катта гуноҳ қил ганини айтишди. Шунда Абу Дардо: “Агар у қудуққа тушиб кетса, уни чиқариб оласизларми?” деди. Улар: “Ҳа”, де йишди. Абу Дардо: “Уни уришдан фойда йўқ, балки насиҳат қилинглар, унинг ҳолига тушишдан сақлаган Аллоҳга ҳамд айтинглар”, деди. Шунда улар: “Сен уни ёмон кўрмайсанми?” дейишди. Абу Дардо бироз ўйланиб: “Мен унинг қилган ишини ёмон кўраман, агар у шу ишини ташласа, у менинг биродарим”, деди. Бу гапни эшитган гуноҳкор киши қаттиқ ҳўнграб, қилмишидан тавба қилди.
Хулоса шуки, кечиримли бў лиш – улуғ инсоний мақом. Бу фазилатни ўзига одат қилган банда икки дунёда ҳам Аллоҳ нинг мукофотига эришади, иншоаллоҳ.
Бобомурод ЭРАЛИ
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 12-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws