Лози
Лози – уйғурча тайёрланадиган аччиқ. Жуда тез ва осон тайёрланади. Музлатгичда узоқ сақласа ҳам бўлади. Буни тайёрлаб қўйиб, тузланган карам ва салатлар билан аралаштириб еса ҳам бўлади. Чимчи тайёрлашда ҳам ишлатса бўлади.
Керакли масаллиқлар:
1 пиёла аччиқ қизил кукуни (аччиқ паприка)
1 пиёла қуритиб майдаланган гармдори
1 бош саримсоқ
Ўсимлик ёғи (керагича)
Тайёрланиши:
Каттароқ идишга кукунли масаллиқларни соламиз ва тозаланган саримсоқни блендрда майдалаб, уни ҳам аралаштирамиз (агар блендр бўлмаса, яхшилаб майдалаб тўғраб аралаштирамиз). Уни ҳам кукунли массага қўшиб аралаштирамиз. Ёғни яхшилаб қиздириб оламиз. Қизиб турган ёғни иссиқлигида қуруқ массамизга қўшиб, аралаштириб турамиз. Лози қуруқ бўлиб қолмаслиги керак. Қуюқ бўтқасимон масса ҳосил бўлади. Ҳоҳлаган турдаги овқат билан жуда емишли, айниқса лағмон билан. Аччиқни хуш кўрувчилар учун жуда ҳам мазали.