Умранинг қисқача кўриниши
Умра қилувчи киши мийқотдан эҳромга киради.
Эҳромга кирганидан бошлаб то умрани адо этгунча ман қилинган ишлардан сақланади.
Маккага киргач, зиёратни Масжидул Ҳарамдан бошлайди ва Ҳажарул асвадни истилом қилади ва талбияни тўхтатади.
Каъбатуллоҳни етти шавт рамл (шаҳдам юриш) ва изтибоъ (эҳромни ўнг қўлтиғи остидан чиқариб, чап елкасига ташлаб олиш) билан тавоф қилади. Рамл ва изтибоъ эркак кишига хос амалдир.
Мақоми Иброҳимнинг қаршисида икки ракат намоз ўқийди.
Ҳажарул асвадни яна бир истилом қилиб, Сафо тепалиги томон юради.
Сафо ва Марва ўртасида саъй қилади. Сочини олдириб ёки қисқартириб эҳромдан чиқади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Умра – улуғ амал” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws