Яхшиликнинг жавоби яхшиликдир
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Кимдир сизларга яхшилик қилса, сизлар ҳам унга яхшилик қилинг. Агар унга яхшилик қилолмасангиз унинг ҳаққига дуо қилинг” (Имом Бухорий ривояти).
Кишиларнинг яхшилигига жавоб қайтариш Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр қилувчи бандаларнинг сифатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Одамларга шукр қилмаган киши Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
“Ким сизларга яхшилик қилса, сизлар ҳам унга яхшилик қилинг”.Масалан, мол эвазига мол, хизмат эвазига хизмат билан жавоб қайтариш керак.
“Агар унга яхшилик қилолмасангиз, унинг ҳаққига дуо қилинг”.Демак, кимга бирор ҳадя берилса-ю, яхшиликни қайтаришга муносиб нарса тополмаса, у ҳолда берувчининг ҳаққига дуо қилиш керак.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимга бирор-бир яхшилик қилинса, уни қилган кишига: “Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин”, деб дуо қилсин»,деганлар (Имом Термизий ривояти). Ана шу унинг яхшилигига жавоб бўлади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир» (ар-Раҳмон сураси, 60-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Кимга ҳадя берилса, агар топса, унга ҳам ҳадя берсин”. Яхшилик қилувчига раҳмат айтиш, уни дуо қилиш лозим.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким сизга яхшилик қилса, унга ҳам яхшилик қилсин”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Яхшилик қилган кишига шу турда жавоб қайтаришдан ожиз бўлган киши яхшилик қилган одамни дуо қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадаги муҳожирларга ушбу тавсияни берганлар. Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ташриф буюрганларида у зотнинг ҳузурларига муҳожирлар келишди ва: “Ё Расулуллоҳ, биз келиб тушган қавм кўрсатган кўп яхшилик, оз нарсадан бу қадар яхши хайр-саховат қилган қавмни кўрмаганмиз. Улар бизни ҳаддан зиёд озиқ-овқат билан сийладилар, ишларига шерик қилдилар”, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Уларнинг ҳаққига
Манбалар асосида Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2025 йил 21-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws