Шаъбон ойининг файзидан баҳраманд этсин!
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг 1-куни 2026 йил 20 январь сешанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
“اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ”
Ўқилиши: “Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади…”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати