Изн сўраш одоби
Муҳаммад Содиқ Кошғарийнинг “Солиҳ кишилар одоби” асарини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда муқаддас динимиз таълимотларига асосланган, ҳар бир мўмин-мусулмон билиши зарур бўлган энг муҳим одоблар жамланган. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун айрим ўринларда изоҳлар ҳам бериб ўтилди.
Бир кишининг ҳузурига, уйига кириш учун изн сўрашнинг беш одоби бор.
Биринчиси: Эшик ортида туриб, уй эгасига ўзининг келганини эшикни оҳиста қоқиш, қўнғироқни босиш, исмини айтиб чақириш ёки томоғини қириш (йўталиш) билан билдиради. Буни уч марта такрорлаши мумкин ва ҳар бирининг орасида тўрт ракат намоз ўқиш миқдорича кутиб туради.
Иккинчиси: Агар бирор жавоб бўлмаса ёки киришга изн берилмаса, ортига қайтиб кетади.
Учинчиси: Агар ичкаридан овоз чиқса, эшикнинг орқасидан салом бериб: “Ичкарига кирсам бўладими?” деб изн сўрайди.
Тўртинчиси: Уй эгаси: “Кимсиз?” деб сўраса, исмини, кимлигини айтади. “Менман” ёки “Дўстингизман”, “Танишингизман” дейилмайди.
Бешинчиси: Агар уй эгаси унга ҳамроҳ бўлса ва уни уйига бошлаб келса, эшик олдига келганида кириш учун изн талаб қилинмайди.
Иброҳимжон ИНОМОВ тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 1-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws