Яхшиликни холис қилувчилар
«Таомни (кам бўлса-да,) яхши кўрсалар-да, (уни ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларга едирурлар. (Улар ичларида айтарлар): “Бизлар сизларни фақат Аллоҳдан савоб истаб, таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирор мукофот ва ажр кутмасмиз. Бизлар Раббимиз (томони) дан бўладиган, (азобдан юзлар) тиришиб, буришиб қолувчи қўрқинчли бир кун (– қиёмат)дан қўрқармиз”. Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлар ва улар(нинг юзлари)га тароват, (дилларига) сурур бахш этар» (Инсон сураси, 8–11-оятлар).
Имом Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу оят ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган”. Аммо жумҳур уламоларнинг фикрига кўра, оят аброрлар (солиҳ, саховатли мусулмонлар) ҳақида нозил бўлган. Чунки оятдаги лафзлар кўплик шаклида келган.
“Таом едириш” дегани фақатгина овқат беришнинг ўзи эмас, балки муҳтожларга ҳар қандай шаклда яхшилик қилиш ва уларга кўмаклашиш маъносини англатади. Сабаби, яхшиликнинг энг олий кўриниши – таом беришдир. Шу сабабли “таом едириш” ибораси барча фойда ва яхшилик турларини ифодаловчи мажозий маъно сифатида оятда зикр қилинган. Демак, Аллоҳ таоло аброр бандаларни мол-дунёлари билан ожиз ва муҳтож кишиларга ёрдам берувчилар деган маънода сифатламоқда.
“Таомни…” Яъни улар таомни яхши кўришса-да, унга эҳтиёжлари бўлса-да, мискинга, етимга ва асирга беришади. Зеро, Қуръони каримнинг бошқа оятларида Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: «Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача асло яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар» (Оли Имрон сураси, 92-оят), «Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва иймонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўлатуриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар» (Ҳашр сураси, 9-оят).
“Мискин” – бир кунлик ҳам егулиги бўлмаган киши. “Етим” – отаси ёки васийси вафот этган, вояга етмаган бола. “Асир” – қўлга олинган, ўзини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган киши. Имом Суддий эса асирни қул деб тафсир қилган. Мужоҳид, Ато ва Саид ибн Жубайрнинг сўзларига кўра, асир аҳли қибладан бўлган маҳбусдир.
Яна бир қавлга кўра, асир – қарздор киши. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қарздоринг – сенинг асирингдир. Асирингга яхшилик қил”, деганлар.
“Бизлар сизларни фақат Аллоҳдан савоб истаб, таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирор мукофот ва ажр кутмасмиз”. Имом Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу оят ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган”. Аммо жумҳур уламоларнинг фикрига кўра, оят аброрлар (солиҳ, саховатли мусулмонлар) ҳақида нозил бўлган. Чунки оятдаги лафзлар кўплик шаклида келган. “Таом едириш” дегани фақатгина овқат беришнинг ўзи эмас, балки муҳтожларга ҳар қандай шаклда яхшилик қилиш ва уларга кўмаклашиш маъносини англатади. Сабаби, яхшиликнинг энг олий кўриниши – таом беришдир. Шу сабабли “таом едириш” ибораси барча фойда ва яхшилик турларини ифодаловчи мажозий маъно сифатида оятда зикр қилинган. Демак, Аллоҳ таоло аброр бандаларни мол-дунёлари бўладиган, (азобдан юзлар) тиришиб, буришиб қолувчи қўрқинчли бир кун (– қиёмат)дан қўрқармиз”. Бу жумлалар уч хил маънони эҳтимол қилади. Биринчиси, аброрлар ушбу сўзларни икки мақсадда айтган бўлишлари мумкин:
– муҳтож кишиларни раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдиришларидан ёки қандайдир мукофот билан жавоб қайтаришларидан тўсиш учун. Чунки яхшиликни Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишган, халойиқдан мукофот кутиш учун эмас;
– Аллоҳ таоло учун ихлос қилган инсон қандай бўлиши лозимлигини кўрсатиш, таълим бериш учун. Токи, бошқалар ҳам уларга шу йўлда иқтидо қилсин.
Иккинчиси, улар бу маънони фақат дилларидан ўтказган, тилларига чиқаришмаган. Учинчиси, бу жумлалар, гарчи улар ҳеч нарса айтмаган бўлсалар ҳам, уларнинг эътиқодлари ва ниятларининг тўғрилигини баён қилиш ва мадҳ этиш учун келтирилган. Уламолардан бири айтади: “Улар қилган эҳсонлари эвазига ҳатто дуо ҳам сўрамайдилар. Ривоят қилинишича, Ойша розияллоҳу анҳо бирор хонадон аҳлига садақа юборса, уни етказган кишидан улар нима дейишганини сўрарди. Агар улар дуо қилишган бўлса, мўминларнинг онаси ҳам уларга худди шундай дуо қилар эди. Чунки у зот садақасининг холис Аллоҳ таоло учун бўлишини ва мукофотини ҳам фақат Ундан олишни кўзлаб шундай иш тутган”.
“Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлар ва улар(нинг юзлари)га тароват, (дилларига) сурур бахш этар”. Чунки улар тоатларни икки мақсадда – Аллоҳнинг розилигини топиш ва қиёмат даҳшатидан омонда бўлиш учун адо этишган. Аллоҳ таоло уларни қиёмат даҳшатидан омонда қилади, дилларига хотиржамлик, хурсандчилик ато этади.
“Мафотиҳул ғайб” асари асосида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Авазбек ЖУМАБОЕВ тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 3-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws