Дунё (ҳаёти) сув кабидир
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 45-оятида: “Уларга дунё ҳаётининг мисолини келтиринг. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайди”, деб дунёни сувга ўхшатган».
Баъзи ҳаким зотлар дунё ҳаёти ва мол-дунёнинг сувга ўхшатилишининг бир неча сабабларини санаб ўтишган:
- Чунки сув бир жойда тўхтаб турмайди. Худди шундай, дунё ҳаёти ҳам бир ҳолатда бўлмайди.
- Сув оқиб кетгани сингари дунё ҳаёти ҳам фонийдир.
- Сувга кирган кишининг ҳўл бўлмаслиги мумкин эмаслиги каби, мол-дунёга ҳирс қўйган киши унинг фитна ва офатларидан омонда бўлмайди.
- Сув, агар меъёрида бўлса, фойдали ва ўсимликларни ўстиради. Агар меъёридан ошиб кетса, зарар келтиради ва ҳалок қилади. Ҳалол мол-дунёнинг кўплиги яхши. Мусулмон киши бойлигидан ҳақдорларга закот беради, эҳсонлар қилади. Бироқ мол-дунёга ҳирс қўйиш хавфлидир.
Имом Қуртубий, “Жомеъ ли аҳкамил Қуръан”.
Т. НИЗОМОВ уюштирди
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 2-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws