ҲАР БИР ҲАРФИ, СЎЗИ МЎЪЖИЗА КИТОБ
Аллоҳ таолонинг Каломини ўқиган, уққан ва тафаккур қилган киши Парвардигорнинг қудратига қойил қолади ва «Субҳоналлоҳ!» дейди.
Каломуллоҳда ҳар бир оят, ҳар бир сўз, ҳатто ҳарфлар ҳам алоҳида бир мўъжизадир.
Мисол учун, Қуръонда “ой” (шаҳр –) сўзи бирлик шаклида 12 марта зикр қилинган. (Бу бир йилдаги ойлар сони). “Кун” (явм) сўзи бирлик шаклида 365 марта зикр қилинган (бу Қуёш йилидаги кунлар миқдори).
Қуръонда “денгиз” (баҳр) сўзи 32 марта, “қуруқлик” (барр) сўзи эса 13 марта келган. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, агар ушбу сонларни фоиз нисбатига олсак, Ер юзида сув тахминан 71 фоиз, қуруқлик эса тахминан 29 фоизни ташкил этади. Бу эса Ер шари денгизлар ва қуруқлик нисбатига тўлиқ мос келади.
Қарама-қарши (антоним) сўзлар тенглиги
“Дунё” сўзи 115 марта – “охират” сўзи 115 марта; “ҳаёт” сўзи 145 марта – “ўлим” сўзи 145 марта; “солиҳ амаллар” сўзи 167 марта – “ёмонликлар” сўзи 167 марта; “фаришталар” сўзи 88 марта – “шайтонлар” сўзи 88 марта; “мусибат” сўзи 75 марта – “шукр” сўзи 75 марта; “инфоқ” сўзи 73 марта – “ризо” (розилик) сўзи 73 марта; “ақл” сўзи ўз лафзи ва ундан келиб чиққан сўзлар билан 49 марта, “нур” сўзи ҳам 49 марта зикр қилинган.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 2-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws