Ингушияда масжидларга рўзадорларга тарқатиш учун сув ва мевалар етказиб берилди
Ингушия Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги Республика Президенти Маҳмуд Aли Калиматовнинг кўрсатмаларига амал қилиб, рўзадаорларга тарқатилиши учун йўл бўйидаги масжидларни ичимлик суви, хурмо ва янги мевалар билан таъминлаш ташкил қилинди, деб хабар беради, gazetaingush.ru нашри. Буларга саёҳатчилар анъанавий равишда тўхтайдиган гавжум магистрал йўллар бўйлаб жойлашган масжидлар киради.
Ушбу ташаббус турли сабабларга кўра ифторлик вақтида иш юзасидан ташқарида бўлган ҳайдовчилар ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рамазон ойи давомида сув, хурмо ва мевалар захиралари мунтазам равишда тўлдириб борилишини эълон қилди, деб хабар беради, IslamNews.
“Биз рўза тутаётган ва саёҳат қилаётган ҳар бир кишига ғамхўрлик қилишга интиламиз. Рўзани очиш учун муносиб шароитлар яратиш нафақат ёрдам, балки ислом анъаналарига ҳурмат белгисидир. Бу кичик ёрдам хайрли ишга ҳисса қўшиш ва Рамазон ойида ҳеч ким ортда қолмаслиги кераклигини эслатиш бўлсин”, деб таъкидлади департамент.
Ушбу чора Маҳмуд Aли Калиматов жанобларининг кўрсатмаси билан минтақада амалга оширилаётган бир қатор хайрия ташаббусларининг бир қисмидир. Ташкилотчилар ушбу ташаббус диндорлар учун саёҳатнинг кундалик қийинчиликларини енгиллаштиришга ва уларга Рамазоннинг маънавий жиҳатларига эътибор қаратишга ёрдам беришига умид қилмоқдалар.
И.Аҳмедов тайёрлади.