Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг 2-куни Имом Мотуридий мажмуасига борди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. 26 гектар ҳудудда мажмуа қайта қурилиб, масжид, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ барпо этилмоқда.
Шунингдек, Чокардиза қабристонида Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой аниқланиб, бу ерда ҳам мақбара қурилмоқда.